
Бугун футболчи қизларимиз Осиё ўйинлари ярим финалида майдонга тушади!
- 3-октябр 2023, 10:11
- Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар футбол терма жамоаси Осиё ўйинларидаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
Бугун, қизларимиз ярим финал баҳсида иштирок этади. Тошкент вақти билан 15:00 да бошланадиган баҳсда уларга Шимолий Корея қаршилик қилади.
Мидори Хонда бошчилигидаги жамоамизга бугунги муҳим ўйин олдидан омад тилаб қоламиз.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ