
Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз номини Олимпиада қатнашчилари орасига қўшиб қўйди
- 19-апрел 2024, 18:08
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадасининг қатнашчилари орасидан жой олди.
Бу билан Абдураҳмонов фаолиятида учинчи бор 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олмоқда.
Манба: МОҚ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ