"Барселона" мисрлик футболчи билан келишувга эришди
- 20-январ, 15:25
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Каталониянинг "Барселона" клуби Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби футболчиси Ҳамза Абдулкаримни сотиб олиши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарларга кўра, "Барселона" Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби марказий ҳужумчиси Ҳамза Абдулкаримни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" бирозгина сукутдан сўнг 18 ёшли футболчи бўйича Миср клуби билан музокараларни бошлаган. Қайд этилишича, бир неча ҳафта олдин "Барселона" футболчининг ўзи билан оғзаки келишувга эришган. Футболчи "Ал-Аҳли"нинг асосий жамоасида бор-йўғи 9та учрашувда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда Ҳамза бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширди.
Маълумот учун, футболчининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 100 минг еврони ташкил этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ