"Барса" хўжайини: "Реал" ҳар ишга "бурнини тиқади" ва улар билан алоқалар бузилган
- 30-сентябр, 13:44
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Клублар ўртасидаги муносабатлар бутунлай издан чиққан. «Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал Мадрид» ҳақида кескин баёнот билан чиқди. Унга кўра, икки клуб ўртасидаги муносабатлар амалда бутунлай йўқолган.
Лапорта таъкидлашича, мадридликлар деярли ҳар доим каталонияликларга қарши позиция эгаллайди. Жумладан, «Реал» «Негрейра иши» бўйича тергов жараёнига ҳам аралашган.
«Барселона» раҳбарига кўра, «Қироллик клуби» айни шу ишни атайлаб чўзиб, каталонияликлар атрофидаги муаммоларни узоқроқ сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
- Бизда «Реал» билан муносабатлар бутунлай издан чиққан. «Барселона» муайян бир позицияни эгаллаган ҳар бир ҳолатда, «Реал Мадрид» бизга қарши чиқади. Улар «Негрейра иши»га аралашди.
Биз бу ҳаракат терговни чўзиш ва ўз клуб телеканали позициясини қўллаб-қувватлаш учун қилинган, деб ҳисоблаймиз. Шу боис клублар ўртасидаги муносабатлар ҳозирги даражада кескинлашиб кетди, - деди Лапорта.