Асенсио Чемпионлар лигасида рекордчига айланди
- 13-апрел 2023, 02:14
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Марко Асенсио Чемпионлар лигасида захирадан майдонга тушиб, гол уриш борасида рекордчига айланди.
"Реал" ярим ҳимоячиси "Челси" билан чорак финал учрашувининг 71-дақиқасида майдонга тушди ва 74-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Испаниялик футболчи захирадан майдонга тушиб Чемпионлар лигасида 9 та гол урди. Ушбу кўрсаткич мутлақ рекорд ҳисобланади. Сулшер, Карим Бензема ва Мюллер эса 7 мартадан гол уришни уддалаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ