
Артета Венгер билан бирга мураббийлик қилишни хоҳлаяпти
- 2-март 2022, 11:00
- 0
- Футбол
“Арсенал“ бош мураббийи Микель Артета собиқ бош мураббий Арсен Венгер ҳақида фикр билдирди. У франциялик устозини яна жамоага қайтаришни истамоқда.
“Арсен билан муносабатларимиз жуда яхши. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан.
Венгер ҳозир клубдан анча узоқлашиб кетган. Мен уни “Арсенал“га ёрдам беришини хоҳлайман.
Биламан, у бу ишлардан анча чарчаган. Бироқ агар у биз билан бир жойда иш олиб борса, бу жамоамиз учун катта ёрдам бўларди“, - деди испаниялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ