Арбелоа: "Оқ либосдаги жамоа ҳали ўз сўзини айтади"
- 11-апрел, 12:27
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа "Жирона"га қарши Ла Лига учрашувидаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин ЕЧЛ чорак финали жавоб баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда "қаймоқранглилар" ўз майдонида "Бавария"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Жавоб ўйини 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Арбелоа футболчиларидан энг аввало ўз кучига ишонишни хоҳлашини таъкидлади.
"Мен футболчиларим ўзларига ишонишини хоҳлайман. Менга кераги ҳам шу. Сафарга йўл оладиган 25 нафар футболчининг барчаси ғалабага ишониб, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишига ишонаман.
"Бавария" ҳисобдаги устунлик ва ўз майдонида ўйнаётгани учун ўзини фаворит деб билмоқда.
Аммо уларни оқ либосли, доира шаклидаги нишонга эга жамоа қарши олади. Ишонаманки, биз муносиб қаршилик кўрсатамиз", — деди Арбелоа.