АПЛда навбатдаги истеъфо эълон қилинди
- 2-ноябр 2025, 18:17
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Вулверхэмптон" матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Витор Перейра истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
"Ўтган йилнинг декабрь ойида Англияга келгач, Перейра ва унинг штаби дарҳол муваффақиятга эришди ва Премьер-лига мавсумининг иккинчи қисмини муваффақиятли ўтказди.
Бироқ, сўнгги даврдаги натижалар ва кўрсаткичлар мақбул стандартлардан паст бўлиб чиқди, шу муносабат билан раҳбариятни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилади "бўрилар" баёнотида.
Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги 10 ўйиндан сўнг "Вулверхэмптон" 2 очко жамғариб, 17-поғонадан 8 очко ортда қолган ҳолда сўнгги 20-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ