
Ўз вақтида "Арсенал"даги ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган футболчи Андрей Аршавин Россиянинг ОФКга қўшилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Россия терма жамоаси ОФКга ўтиши керакми? Мен у ерга боришга шошилмаган бўлардим.
Бу ҳақда ўйлашга ҳали жуда эрта. УЕФАда қолганимиз маъқул. Халқаро турнирларга қайтишни кутишимиз керак. Бошқа йўлни тўғри, деб ҳисобламаган бўлардим", - деди таниқли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия икки кун олдин Тожикистон билан нурсиз дуранг қайд этган - 0:0. Эртага эса россияликлар ҳамюртларимизга қарши саф тортади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ