Зидан: Фамилиям муаммо бўляпти!

  • 14 апрель, 2021, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Зинедин Зиданнинг ўғли Лука фаолиятида фамилияси муаммо келтириб чиқараётгани ҳақида гапирди. “Реал”да тарбияланган Лука айни пайтда “Райо Вальекано” жамоаси дарвозасини қўриқламоқда.

- Отам Зинедин Зидан эканининг яхши ва ёмон томонлари бор. Мен, албатта, отамни жуда яхши кўраман ва мен учун қилаётган ишларидан миннатдорман. Шу билан бирга унинг ўғли бўлганим қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Баъзан Зиданнинг ўғли эканим, фойдадан кўра, кўпроқ зараримга ишлайди.

Одамлар биринчи бўлиб, Зинедин Зиданнинг ўғли, деб муносабат қуради. Улар отам бизни турли клубларга жойлаб қўяди, деб ўйлайди. Зинедин Зиданнинг ўғли бўлганимиз учун биздан фантастик ўйин кутади. Фаолиятимизни йўлга қўйиш учун машаққатли меҳнат қилаётганимизни эса, жуда озчилик билади, - деди Лука Зидан.

Ҳозир “Райо Вальекано” Испания чемпионати Сегундасида иштирок этмоқда. Бу жамоа 16 та учрашувда ғалаба қозонди, етти марта дуранг ўйнаб, 10 та беллашувда имкониятни бой берди.

Месси “Барса”да қолиш шартини айтди. Лапорта буни бажара оладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!