"Ювентус" стадионини ҳарбийлар қўриқлайди

  • 23 март, 2021, 23:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италияда коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда. Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, “Ювентус”нинг уй стадиони ҳисобланган “Альянц Стэдиум”да эмлаш пунктига айланади. У эртага 24 март санасидан бошлаб фаолият бошлайди.

Tecno

Кўчма пункт автотураргоҳга жойлаштирилган ва унда ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Бу ерда кунига 200 тагача одам эмлаш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" ўз уй аренаси ҳисобланган "Камп Ноу"да коронавирусга қарши эмлаш пункти очишга розилик билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!