Ўзбекистон терма жамоасида Каннаваро қанча моаш олади?

  • 3 октябрь, 23:57
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида италиялик Фабио Каннаваро иш бошлаш арафасида турибди.

Tecno

"Спорт-Экспресс" нашрининг хабарига кўра, Фабио Каннаварога Ўзбекистон билан шартнома имзолаганидан сўнг йилига қарийб 4 миллион евро маош тўланади. Бу суммага мутахассис ёрдамчиларининг иш ҳақи ҳам киради. 52 ёшли собиқ футболчи дастлаб Италия ёки бошқа Европа давлатидан таклиф кутган. Шу сабабли у Марказий Осиё вариантларига дарҳол рози бўлмаган. Шунингдек, унга Қозоғистон терма жамоаси ҳам қизиқиш билдирган эди.

Охир-оқибат Каннаваро Ўзбекистон футбол федерацияси шартларига кўнди ва 1+4 йиллик шартнома имзолайди. Агар агар терма жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этса, Фабио Ўзбекистон билан тузилган битимни узайтиради.

Маълумот учун, "oқ бўрилар" октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Уругвай ва Қувайт терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
04/10/2025 00:47
Эх, Тимур 4000 сум Узбек пули учун хам Эл- Юрт равнаки борасида жонини тикар эди, сен коорупцинерлар УЗБЕКИСТОН ни пулини емасдан озгина халк эл- юрт учун иш киласанми бели огримаган ноинсофлар