Суперлиганинг яна бир клуби бош мураббийи билан шартномани бекор қилди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал "Навбаҳор" клуби ҳам бош мураббийи ҳисобланган Сергей Лушанни лавозимидан озод этган эди. Энди эса Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббий Элдор Мойлиев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақида УзПФЛ хабар берди. 
 
Суперлиганинг 24-тури ҳам бугундан бошлаб старт олади. Жамоа эса 5 октябрь куни ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 17:00’да старт олиши режалаштирилган. 
 
Эслатиб ўтамиз, ғузорликлар ҳозирги кунда турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида бормоқда. Клуб 23 та учрашув ўтказиб, 12 очко жамғарган. Мазкур тўқнашувлар давомида 15 та гол уриб, 41 та тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!