"Мағлубиятли сериямиз давом этганида ҳам худди шундай тайёрланганмиз" - Баҳром Ҳайдаров қандай қилиб ОКМКни таслим қилгани ҳақида

  • 4 октябрь, 00:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қўқон-1912” клуби сафарда ОКМК жамоасини 0:1 ҳисобида мағлубията учратиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Учрашувдан кейин қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Бундай жамоани ютиш биз учун катта шараф. Ўйин ҳақида таҳлил қилиш қийин. Лекин бошида гол уриб олганимиз, чуқур ҳимояга ўтиб олганимиз бизга фойдага ишлади. Қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. ОКМКда тўп билан кучли муомала қиладиган футболчилари кўп. Шундан қўрққандик. Менимча, майдон ҳолати уларга панд берди, шекилли. Улар ҳам тепалатиб ўйнашга ўтиб қолишди. Чунки бундай майдонда ўйнаш қийин. Иккала жамоа хато қилишга қўрқди. Шуни ҳисобига гол ўтказиб юбормадик. Таркибимизда бўйи баланд футболчилар кўп ва бу ҳам фойда берди.

- Жамоангизни ҳозирги яхши спорт формасига кириб олганини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Ҳар доим бир хил тайёргарлик кўрамиз. Мағлубиятли сериямиз давом этганида ҳам худди шундай тайёрланганмиз. Ҳар бир жамоада бўлиб туради. Молиявий муаммолар ҳам кузатилиши мумкин. 4-5 та ўйинчимизни жароҳат олгани, захирамиз кенг эмаслиги, бошида тўлиқ таркиб йиға олмаганимиз панд бераётганди. Жамоамизга ОКМКдан Датси билан Каримов келди, яхши қўшилиб кетишди. Гадоев ҳам анча руҳий устунлик беряпти. Ютқазган учрашувларимизда футболчиларни маҳоратлари етишмаётганди. Мана, ҳозирда Ҳайдаров, Датси кабилар гол уришяпти. Гадоев голли узатмалар беряпти. Буларга қараб Анасхон ўйинига қўшиб боряпти. Ўйинчиларда бемалолчилик йўқ. Рақобат борлиги шу нарсани юзага келтиряпти. Яхши ўйин кўрсатаётанимизни сабабларидан бири шу бўлса керак.

- “Қўқон-1912”ни майдон чими яхшиланиб қолган. Лекин ёмонроқ майдонда ҳимояланиш осонроқми?

- Албатта, бизга ҳимояланиш осонроқ бўлди. ОКМК жарима майдони атрофида тўпни яхши назорат қилади. Кўп голлар урди, қийин вазиятлардан чиқиб кетди. Қанотдан тўп уатишга мажбур бўлишди ва бу бизга қулайлик яратди. Майдон ҳам бизга ёрдам берди, шекилли.

- Иккинчи даврада “Қўқон-1912”ни мақсади 10 таликка кириш эди. Ҳозир жамоа шу мақсад бўйича кетяптими?

- Ҳар бир ўйиндан олдин футболчиларга мотивация берамиз. 10 талик ёки 12 талик деган нарса йўқ. Қайси ўринни олишимизни олдиндан айта олмаймиз. Юқорироққа кўтарилсак ўзимизга ҳам яхши. Ўйинчиларни нархи ошади, клубни обрўси ҳам кўтарилади. Лигада қолиш учун плей-оффга тушмасликка илинжида 10 таликка киришга ҳаракат қиламиз деб айтгандим. Агар шу мақсадга эриша олсак биринчи йил учун ёмон натижа бўлмайди, деб ўйлайман. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!