Миржалол Қосимов ОКМКнинг кетма-кет иккинчи мағлубияти ҳақида қандай фикрда?

  • 4 октябрь, 00:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 24-тури бошланди. Ўтган турда мағлубиятга учраган ОКМК бу сафар ўз уйида “Қўқон-1912”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Tecno

- Ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлагандик. Лекин ўйинни бошидаги хатоимиз бизга қимматга тушди. Шогирдларим анча ҳаракат қилишди. Аммо олдимизга қўйган мақсадга эриша олмадик. Мухлисларимиздан узр сўраймиз. “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Шошқалоққликка кўп йўл қўйдик. Бу тарихга айланди. Кичкина таътилга чиқамиз. Олдимизда бундан ҳам қийин учрашувлар кутяпти.

- ОКМК “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганидан кейин кутилмаганда иккита ўйинда мағлубиятга учради. ОКМК фаворит эди ва очко олиши керак бўлган учрашувларда ютқазиб қўйди...

- Масалан, “Андижон”да биринчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан кейин иккинчи бўлимда ташаббус биз томонда эди. Вазиятлар яратдик. Қолаверса, “Андижон” яхши ҳимояланди. Бугун ҳам “Қўқон-1912” жамоаси бошида гол уриб олиб, кейин яхши ҳимояланди. Иккинчи рақам билан қарши ҳужумда ўйнаб иккинчи голга ҳам ҳаракат қилиб кўришди. Майдон сифати ҳам ачинарли ҳолатда. Иложи борича биз тўп билан муомала қилишга ҳаракат қиламиз. Шу нарса ҳам бизга панд бериб қўйди.

- Аброр Каримов бошида ОКМКда ўйнаганди. Энди эса у рақиб сафида тўп суряпти ва ўзини кўрсатишга уриняпти...

- Албатта, у бизнинг ўйинчимиз. Келажакда кўп ёрдами тегади. Қўқон жамоасига ўйин амалиёти бўлиши учун берганмиз. Бизда қолиб кетиши мумкин эди. У ерда ўзи учун ҳам ҳаракат қиляпти ва “Қўқон-1912” клубига ҳам ёрдам беряпти. Ўйин амалиётига эга бўляпти.

- Бу йил дарвозабонларни хатолари кўпайиб кетди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳақиқатан ҳам бу йил кўп хатога йўл қўйдик. Қанақадир асабий ўтяпти. Чемпионатимиз осон бўлмаяпти. Қуйи поғонадаги жамоалар билан учрашувларда ҳам ким ютишини ҳеч ким билмаяпти. Ўсган ва шижоатли ўтяпти. Бу ҳам таъсир қиляпти. Дунё футболида идеал майдонларда ҳам “қовун” тушираётган дарвозабонлар кўп. Топ клубларда ҳам шунақа ҳолатлар бўлиб туради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!