
"Ювентус" қишда трансфер қилмоқчи эмас
"Ювентус" қишки трансфер ойнасида харидларни амалга оширишни режалаштирмаяпти. "Ювентус" муҳлислари январда янги футболчи тақдимотини кўрмасликлари мумкин.
Бу ҳақда клуб спорт ишлари бўйича директори Фабио Паратичи Иван Ракитич трансфери бўйича берилган саволга жавоб бериш чоғида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Football Italia.
"Ювентус" А Серияда етти турдан сўнг турнир жадвалида 19 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Фикрлар