"Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовга нечи йиллик шартнома таклиф қилмоқда?

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Журналистлар тарқатган маълумотларга кўра, "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродов билан алоқага чиққан ва унга 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Tecno

Маълумки, Шомуродов янги мураббий Жан Пьеро Гасперинининг режаларига кирмаяпти. Аввалроқ Элдор билан 2027 йилгача шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказилган, футболчи эса Римни тарк этишни хоҳламаган, ҳатто маошни қисқартиришга ҳам рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз "Рома"га 2021 йил ёзида келган, аммо кейинги мавсумларда "Специя" ва "Кальяри" жамоаларида ижарада тўп сурди. 2024/25 йилги мавсумда у 37 ўйинда 7 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Айни пайтда римликлар сафида украиналик ҳужумчи Артем Довбик ҳам ҳаракат қилмоқда. Жамоа ўтган мавсумни А Серияда 5-ўринда якунлади ва Европа лигасининг асосий босқичига йўл олди.

"Истанбул Башакшеҳир" эса Туркия чемпионатини ҳам 5-ўринда тугатган ва Конференциялар лигасининг саралаш босқичида иштирок этади. Шундай қилиб туркияликлар миллий терма жамоамиз сардорига йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!