
"Ювентус" Германия терма жамоаси ҳужумчиси билан келишувга эришди!
“Боруссия Дортмунд” клуби ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Карим Адейеми фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, “кекса синьора” 22 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга еришган. Унга кўра томонлар ўртасидаги шартнома беш йил муддатга имзоланади ва ушбу давр мобайнида футболчи бонуслар билан йилига тахминан 3,5 миллион евро ишлаб топади. Клублар ўртасидаги келишувга биноан эса “Боруссия” ушбу трансфердан 50 млн евро даромад кўради.
Адейеми “Боруссия Д” сафига 2022 йилда “РБ Зальцбург” клубидан кўчиб ўтган. У сўнгги мавсумда жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллионни ташкил этади.
Фикрлар