"Манчестер Сити" ёз аввалида Ҳусановни Франция клубига ижара асосида қўйиб юбормаган экан

CHERY AUTO

"L’Équipe" нашрининг ёзишича, Райан Шеркининг 42,5 миллион еврога "Манчестер Сити"га трансфери келишилган пайтда, "Лион" англияликлардан бир футболчини бепул ижарага олиш шартини ҳам муҳокама қилган.

Tecno

Французлар дастлаб Оскар Бобб ва Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдиришган, аммо "Сити" бу ёзда уларни беришни хоҳламади. Шундан сўнг Лига 1 клуби ҳужумкор футболчилар Жеймс Макати ва Клаудио Эчеверри вариантларини кўриб чиққан. Манчестерликлар бу футболчиларни ҳам жамоада сақлаб қолишни афзал кўриб, яна рад жавобини берган.

Энди клубнинг эҳтимолий танлови 19 ёшли марказий ҳимоячи Жума Ба бўлади. У ўтган мавсумни "Ланс"да ижарада ўтказиб, Лига 1да 10та ўйинда майдонга тушган.

Ҳамюртимиз ва миллий терма жамоамиз аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса "шаҳарликлар" сафига қишда келиб қўшилгандан буён 9 та учрашувда иштирок этишга улгуриб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!