“Топ-5” ёки Туркия: Шомуродов қайси жамоани танлагани маъқул?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов келажаги бўйича муҳим қарор қабул қилиши талаб этилмоқда.

Tecno

Янги мавсум марказий ҳужумчимиз учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки Шомуродов келаси ёзда Ўзбекистон миллий терма жамоасини сардор сифатида АҚШ,Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати учрашувларига бошлаб тушиши керак.

Элдор фаолиятидаги энг муҳим турнирга идеал спорт формада етиб бориши учун мавсумни қайси жамоада бўлса-да, асосий таркибда ўтказиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши лозим. Элдор яқинда “Рома”нинг янги бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинининг синовидан ўтишга тайёр эканини таъкидлаган эди.

Терма жамоамизнинг муваффақиятидан кейин халқаро майдонда ўзини кўрсатган футболчиларимизга харидорлар чиқа бошлади. Хусасан, Элдорнинг ўзига АҚШ ва Туркиядан таклиф бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда, легионеримизнинг Францияга ҳам йўли очиқ.

УЕФА таркибига кирувчи Туркия чемпионати кейинги йилларда “топ-5” лигаларидан машҳур ўйинчилар ва мураббийларни олиб келиш орқали, Суперлига мавқеини ошириб бормоқда. Туркларнинг бир неча клублари анчадан бери Элдор Шомуродовга кўз тикиб келади. Бу гал мавсумни бешинчи ўринда якунлаган “Башакшеҳир” янги чемпионат олдидан таркибини айнан ўзбек ҳужумчиси ёрдамида кучайтирмоқчи.

Турклар Шомуродовга бўлган қизиқиши жиддийлигини намойиш қилиш учун “Рома”га расмий таклиф юборди. “Башакшеҳир” яқинда transfermarkt порталида нархи бир миллионга кўтарилиб, беш миллион еврони ташкил қилган ҳужумчи учун римликларга 7 миллион евро ваъда қилди.

Энди Элдор Шомуродов олдида Франция варианти ҳам пайдо бўлди. Лига 1 вакили “Ренн” ҳам “Рома”дан ўзбек футболчисининг трансфери бўйича тегишли маълумотларни сўради. Франция клуби ҳам келаси мавсумда юқори ўринлар ва Еврокубоклар йўлланмаси учун курашишни мақсад қилган. Табиийки, бунга эришиш учун таркиб ҳам талаб даражасида бўлиши керак.

Экспертларнинг таъкидлашича, Элдор Шомуродовнинг ўйин характеристикаси ва салоҳияти “Ренн”нинг олдинги чизиқдаги муаммоларини ҳал қилишда жуда қўл келиши мумкин. Қолаверса, ҳужумчининг трансфер нархи ҳам Франция клублари учун қимматлик қилмайди.

Туркия Суперлигасидан фарқли ўлароқ, Франция чемпионати “топ-5” лигалари қаторига кириши ҳам ўйинчининг танловига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Европада трансфер бозорининг катта қисми ҳали олдинда. Элдор Шомуродов учун курашга Италия клублари қўшилиши ҳам табиий ҳол. Айниқса, легионеримизнинг мавсумни иккинчи қисмини юқори даражада ўтказгани, ҳал қилувчи паллада “бўрилар”нинг асосий фигураларидан бирига айлана олгани унинг “бозори қайнаши”да муҳим омил омил бўлади.

Ҳурматли мухлислар, сиз нима деб ўйлайсиз, Элдор Шомуродов қайси йўлни танлагани маъқул: Италияда қолгани яхшими ёки АҚШга кетгани? “Топ-5” лигаларида ўйнаш керакми ёки Туркия вариантини танлаш тўғри бўладими? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг...

Шомуродовдан яхши таассурот қолди

Нима бўлди? Бир жамоа бирданига зўр ўйнаб турган тўрт легионеримиз билан хайрлашди!

Шомуродовдан сюрприз!
Шомуродовнинг трансферини ким ҳал қилади?
Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998913335306
21/06/2025 11:54
Ёки шу йул билан топилган нон ширин буладими?
&
998913335306
21/06/2025 11:52
Админ нима киляпсан. Битта маълумотни кайта-кайта ташлайсан,факат бош сарлавхасини узгартириб. Уялмайсанми.
&
Po`lat Polvonov
21/06/2025 07:05
Ассалому алейкум,аввало Элдорга омад тилаймиз қайси клубда ўйнаши ўзи ҳал қилса яхши бўларди фикримни билдириб ўтсам Туркия клублари ҳам яхши, хозирда ривожланиб Турклар Европада ўзларини кўрсатиб келишябди манимча Европанинг қайси клубидан харидор чиққан бўлса шу клубда шйнасаҳам бўлади битта лекин жойи бор Европаликлар хозирда ёши ўтган футболчиларни кўп ўзида сақлаб қолмайди хозирги кунла ёшларга эътибор қаратишябди айниқса хозирги кунда Европада қолса бир йил ўйнатади талабга жавоб бермаса дарров сотиш варянтини кўриб чиқишябди Элдор қайси клубда ўйнамасин ўртамиёна клубларда ўйнагани мақул улар хадемай сотишни ўйлашмайди маблағ борасида қийнчилик туғдиради уларда нима бўлсаям бизнинг фахримиз бўлган Элдорга замиша омад тилаб қоламиз.ОЛҒА ЎЗБЕКИСТО.