Ямал: "Мен ўзимни Месси билан таққосламайман"

BEPUL PROPAN

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал "Интер"га қарши баҳс олдидан бўлтб ўтган матбуот анжуманида ўзини Лионель Месси билан солиштиришни хоҳламаслигини таъкидлади.

- Мен ўзимни ҳеч ким билан, айниқса Месси билан таққосламайман. Бу масалани сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Бундай қиёслашнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Мен ҳаётдан завқ олишга ва ўз йўлимдан юришга интиламан. Мен у билан суҳбатлашганим йўқ. Умид қиламанки, бу Ламиннинг эмас, балки "Барселона"нинг даври бўлади, - дея изоҳ берди "Барселона" ҳужумчиси.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Интер"га қарши баҳс олиб боради. Дастлабки беллашув 1 май куни 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!