Хоселу: "Карвахаль "Олтин тўп"га ҳаммадан кўра, кўпроқ лойиқ"

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби ҳужумчиси Хоселу Дани Карвахальни "Олтин тўп"га лойиқ футболчи сифатида кўради.

Tecno

"Реал" ҳимоячиси клуб билан бу йил Ла Лига, Испания Суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, Испания терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлди.

"Мен ҳар доим таъкидлаганимдек, у "Олтин тўп"га ҳаммадан кўра кўпроқ лойиқ. Дани клуб ва терма жамоада бир қанча совринларни қўлга киритди. Чемпионлар лигаси финалида ғалаба голини киритгани титулга янада яқинлаштиради", - деди Хоселу.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!