Холанд: "Ўзимни яхши ҳис қилмаяпман"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар Лигасида "Монако" билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг фикр билдирди.

Tecno

"Ўзимни яхши ҳис қилмаяпман, чунки ғалаба қозонмадик. Иккинчи бўлимда ортиқча нарсалар қила бошладик. Етарлича яхши ўйнамаганимиз учун ғалабага лойиқ эмасдик. Бизга кўпроқ энергия керак, биринчи бўлимдаги каби ҳужум қилишимиз зарур, аммо иккинчи бўлимда улар гол урди".

Пенальти эпизоди ҳақида:

"Уни кўрмадим. Агар бировнинг юзига оёқ билан уриб юборсангиз, эҳтимол, бу пенальти бўлади".

Биринчи бўлимдаги еттита тегиниш ҳақида:

"Барибир ўйинда иштирок этдим, ҳаракат қилдим, бошқалар учун бўш жой яратдим. Фақат тўпга тегиш эмас, балки ҳаракат қилиш ҳам муҳим. Биринчи бўлимда ишимни бажардим, иккинчисида эса йўқ. Гол урмадим ва эпизодларни охирига етказмадим.

Чемпионлар Лигасида ҳар бир ўйин оғир. Ўтган йилни эслаб кўринг — биз чиқиб кетгандик. Ҳар бир беллашув қийин, илк икки учрашувда ғалаба қозонадиган жамоалар оз, шунинг учун ҳам бу турнирда осон ўйин йўқ", — деди Холанд "TNT Sports"га.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!