Хедира АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

  • 25 Jul 13:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли германиялик футболчи “Вулверхэмптон”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Клуб вакиллари Англияда туринликлар спорт директори Фабио Паратичи билан учрашишган ва ушбу трансферни муҳокама қилишган.

Таъкидлаш керакки, Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзи каби футболчилар келгач унинг янги мавсумда “Юве”да асосий таркибга кириши катта сўроқ остида қолиши мумкин. Буни унинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди ва шу боис жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Хедиранинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга шунингдек “Бешиктош” ва МЛС клубларидан қизиқишлар бор.

Comments

You must be logged in to commet!