Хави яна икки юлдуздан воз кечадиган бўлди

  • 29 Apr 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес лавозимида қолиши аниқ бўлганидан кейин келаси мавсум олдидан таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштимоқда.

Tecno

Sport.es сайтининг ёзишича, мураббийлар штаби жамоада ижара асосида ўйнаётган икки португалиялик юлдуз – Жоау Феликс ва Жоау Канселу бўйича бир қарорга келди.

“Атлетико”дан олинган қанот ҳужумчиси Феликснинг ўйини “Барселона” мутасаддиларида яхши таассурот қолдиргани йўқ. Хави Эрнандес бу ўйинчини асосий таркибга лойиқ, эмас деган фикрга келди.

“Манчестер Сити”дан келган Канселу адашига қараганда ишончга кира олди. Бироқ, унинг трансфери молиявий жиҳатдан каталонияликларга оғирлик қилиши айтилмоқда.

Ҳар икки футболчининг ижара шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!