Хаби Алонсо жамоа ҳолати ҳақида: "Барча футболчилар майдонга тушишга тайёр"
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа таркиби ҳақида тўхталиб ўтди.
"Менинг хаёлимда аллақачон асосий таркиб бор. "Ювентус"га қарши ўйинда иштирок этмаганларнинг деярли барчаси тўлиқ тикланди. Таркибга киритилган барча футболчилар майдонга биринчи дақиқаларданоқ тушишга тайёр", – деди Алонсо журналистлар билан суҳбатда.
Маълумот ўрнида, Дин Хаусен, Трент Александер-Арнольд, Дани Карвахаль ва Дани Себальос тикланишди.
Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган "Эл-класико" Тошкент вақти билан 20:15’да старт олади.



Фикрлар