Винисиус - энг яхши ёш футболчи!

CHERY AUTO

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасининг “энг яхши ёш футболчиси” дея топилди. Бу ҳақда УEФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Жорий мавсумда Винисиус ЕЧЛ доирасидаги 13 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатмани муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси финалида ҳам ғалаба голи муаллифига айланганди. Англия вице-чемпиони “Ливерпуль”га қарши кечган учрашувнинг 59-дақиқасида бразилиялик форвард Алиссон дарвозасига гол уриб, Мадрид грандига чемпионликни тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!