“Барса” Ямални Испания термасида ўйнатмайдиган бўлди

  • 30 сентябрь, 07:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоа етакчиси Ламин Ямал Испания миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинлари ва ўйинларида қатнашишига йўл қўймоқчи эмас.

Tecno

18 ёшли футболчи яқинда олган жароҳати асоратларидан тўлиқ қутилгани йўқ. Жароҳат кучайиб кетмаслигини учун каталонияликлар ўз юлдузини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш турнирида Грузия ва Болгария терма жамоаларига қарши учрашувларда иштирок этмаслиги керак, деб ҳисобламоқда.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти Ламин Ямал 1 октябрь куни Европа Чемпионлар лигасида “Пари Сен-Жермен” ва 5 октябрда Ла Лиганинг навбатдаги тур учрашувида “Севилья”га қарши тўп тепишини истаяпти.

Мутасаддилар позициясига кўра, Ламин Ямал клуб ихтиёрида қолса, ўйинлар ва тиббий муолажаларни уйғунлаштириш имконига эга бўлади. Бу эса, жароҳатнинг кучайишини олдини олади.

Манбаларга кўра, “Барселона” раҳбарияти Ламин Ямални Испания терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юбормаслик учун махсус режа тузган ва уни амалга оширишга киришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!