
"Вильярреал" "Лион" футболчисини сотиб олиб, тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
Жорж Микаутадзе "Вильярреал" футболчиси.
Испания клуби "Лион"нинг грузиялик ҳужумчисини 30 миллион еврога сотиб олди. Бу эса "Вильярреал" учун рекорд нарх ҳисобланади.
Иккинчи энг қиммат трансфер ҳам айнан шу трансферлар ойнасида амалга оширилди - Ренату Вейга 25 миллионга сотиб олинди.
Маълумот учун, ҳужумчи клуб билан 2031 йилнинг ярмига қадар мўлжалланган шартномани имзолади.
Фикрлар