Усмон Нурмагомедов 2026 йилда фақат иккита жанг ўтказмоқчи
PFL нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Усмон Нурмагомедов келажаги ҳақида гапирди.
"Биламан, 2026 йилда фақат иккита жанг ўтказаман - йил бошида ва охирида. Шундан кейин келажагим ҳақида маслаҳат қиламиз. PFL да мен учун ҳозирча ҳаммаси яхши. Сўнгги иккита жангимга қаранг; Пол Хьюз билан бўлган тўқнашувларда анча ўсдим. Мен бу ерда ҳам тарих яратишим мумкин", - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Нурмагомедов (20-1 N/C-0) 2026 йил 7 февраль куни "PFL Champions Series 5" турнирида Алфи Дэвис(17-5-1)га қарши октагонга кўтарилади.



Фикрлар