Тухель “Рома”га ўйинчи бермади

  • 21 январь, 2022, 22:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Le10Sport нашри “Рома” ва “Лестер” клублари “Челси” ҳимоячиси Маланг Саррни ижарага олиш мақсадида Лондон клубига мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича,  “аристократлар”нинг ўзи ҳимоя чизиғида кадрлар муаммосига дуч келгани боис, франциялик футболчини сўраган клубларга рад жавобини берган.

”Челси” бош мураббийи Томас Тухель 22 ёшли футболчининг универсал қобилиятини инобатга олиб, уни ҳимоя марказидан чап қанотга олиб ўтмоқчи.

Сарр “Челси”га 2020 йилнинг ёзида эркин агент сифатида бепул қўшилган. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Истеъдодли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда тўққиз маротаба майдонга тушди. Айни пайтда унга “Рома” ва “Лестер”дан ташқари бир неча клуб оғиз солмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!