Туркияда тайёргарлик кўраётган "Динамо" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

  • 6 февраль, 2022, 21:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси хориж йиғини доирасидаги дастлабки учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Бугунги баҳсда Самарқанд клубига Украинанинг “Левый берег” клуби спарринг-рақиблик қилди. Сиде шаҳарчасида ўтган ўйинни ҳужумкор бошлаган “динамочилар” 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Украиналик легионер Евгений Чумак зарбаси билан ҳамюртлари дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Иккинчи бўлимда эса мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Рақиб жамоа ўйиннинг 88-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Шу тариқа, “Динамо” Туркиядаги биринчи ўйинида дуранг қайд этди.

Ўртоқлик ўйини. 6 февраль (якшанба)

"Динамо" - "Левый берег" (Украина) – 1:1

Голлар: Евгений Чумак (3) – Петренко (88).

“Динамо”нинг бошланғич таркиби: Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Сайдулло Раҳматов, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Шоҳмалик Комилов, Тўлқин Эргашев, Евгений Чумак, Фахриддин Алимов.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!