Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" мавсумни дуранг билан бошлади. Шомуродов чемпионатдаги дебют учрашувини ўтказди

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг биринчи туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" - "Кайсериспор" клублари иштирокидаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 
 
Дастлаб тўқнашувнинг 41-дақиқасида Иван Брнич ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу голда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг саъй-ҳаракатлари билан иштирок этди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасига келиб эса "Кайсериспор" футболчиси Мигель Кардозу ҳисобни тенглаштирди. Мазкур вазиятдан сўнг "Башакшеҳир" мураббийи Шомуродов ва яна 2 та ўзгариш қилиб, футболчимизни захира ўриндиғига олди. 
 
Маълумот ўрнида, истанбулликлар ушбу ўйиндаги 1 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Tecno

  • Турция - Супер Лига
  • Regular Season

Истанбул Башакшехир

  • Ivan Brnic 41'
Тугади
1 : 1

17.08.2025 23:30

Кайсериспор

  • Miguel Cardoso 68'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!