"Тоттенхэм" Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини йўққа чиқарди

CHERY AUTO

АПЛнинг 37-турида "Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида енгилди. Ўйинда Холанд дубль қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Аммо "шпорлар" учун ушбу мағлубият қимматга тушди. 

Tecno

Гап шундаки, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган лондонликлар "Астон Вилла"га имкониятга бой берди. Унаи Эмери шогирдларининг очколари сони 68 та, "Тоттенхэм" 63 очко тўплади ва кейинги турда ютан тақдирда ҳам бирмингемликларга ета олмайди. 

Мавсумни жуда яхши бошлаган "шпорлар" жароҳатлар сабаб, Кўплаб кераксиз очколарни йўқотишди ва 5-ўрин билан кифояланадиган бўлмоқда. 

"Тоттенхэм" бу мавсумни ЕЧЛсиз ўтказганди. Ўтган йили эса плей-оффда "Милан" жамоани турнирдан чиқариб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!