"Тоттенхэм" бир кун ичида бразилиялик юлдуз трансферини эълон қилади

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон трансферига яқин турибди. 

"Sky Sports" нашри берган хабарга кўра, "шпорлар" ушбу трансферни яқин 24 соат ичида эълон қилади. Айни вақтда икки жамоа музокаралар олиб бормоқда ва улар келишувга эришиш арафасида турибди. 

"Ирисчилар" ўз юлдузини жума кунига қадар, аниқроғи, молиявий йил якунига етгунга қадар сотишни истамоқда. Шундай қилиб, улар АПЛнинг молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаган ҳисобланади. 

Фабрицио Романо берган хабарга кўра, "шпорлар" аллақачон бразилиялик футболчининг ўзи билан келишувга эришиб бўлган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!