Терма жамоаларимиз йиғинни бошлади

  • 14 Feb 17:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланиши биланоқ терма жамоаларимиз йиғинни бошлашди.

Tecno

Элшод Расулов бошчилигидаги аёллар миллий терма жамоамиз 2-20 февраль кунлари Тошкент вилоятида жойлашган "Янгиобод спорт базаси"да ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Олдинда муҳим мусобақалардан жамоамиз учун Сербияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бор.

Эркаклар терма жамоамиз ҳам, эртадан 5-21 февраль кунлари Янгиободда машғулотларни бошлашади.  Уларни олдинда кичик жаҳон чемпионати мақоми остида ўтказиладиган "Strandja" халқаро турнири кутиб турибди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!