
Тен Хагнинг баҳоналари давом этади
Эрик тен Хаг МЮнинг қониқарсиз натижаларини жароҳатлар билан боғлади:
"Биз сабабларни биламиз. Ҳеч қайси жамоа биздаги каби йўқотишларга дош бера олмайди. Шудай бўлса-да, ишлашда давом этишимиз керак. Бизнинг таркибда ўзак мавжуд. Бироқ бу қадар кўп жароҳатлар бор пайтда барибир муаммолар вужудга келаверади", - деди "қизил иблислар" устози.
Қайд этиш лозим, кеча МЮ АПЛ доирасида "Ноттингем Форест"га имкониятни бой берди (1:2).
Фикрлар