
Тен Хаг Роналду ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзги трансфер ойнаси вақтида клубни ўзгартирмоқчи бўлган ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.
“Миш-мишлар пайдо бўлишидан олдин мен Криштиану билан шахсан суҳбатлашдим. Барчаси ижобий. У менга жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақида ҳеч нарса демади. Мен бу ҳақда фақат ижтимоий тармоқларда ўқидим. Хулоса шуки, мен ҳам, Роналду ҳам янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз биргаликда кўплаб совринларни қўлга кирита олишимизга ишонаман”, — дейди Тен Хаг матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, ОАВда “Барселона”, ПСЖ ва “Бавария” номзодлари ҳам келтирилган.
Фикрлар