Тэмми Абрахам хавотирга тушиб қолди

  • 8 октября, 2022, 19:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Corriere dello Sport нашри “Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам бошидан қийин кунларни ўтказаётанини ёзмоқда.

Tecno

Англиялик ҳужумчи Рим клубидаги дебют мавсумида 27 та тўп киритиб, “бўрилар”нинг асосий ҳужумчисига айланганди. Лекин ёзда Жозе Моуриньо ўз жамоасига Пауло Дибала ва Андреа Белоттини қўшиб олганидан кейин Абрахамнинг сермаҳсуллиги тушиб кетди.

Айни пайтда Тэмми Абрахамни Англияга қайтармоқчи бўлаётган жамоалар бор. Тэммининг ўзи бунга муносабат билдириб, келажак ҳақида бирон нима деб бўлмаслигини таъкидлади.

- Ҳозир мен “Рома”да ўтган мавсумдаги сермаҳсуллигимни қайтариш учун қўлимдан келганини қиляпман. Ҳозир Римда ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман, лекин келажакда нималар кутиб турганини билмайман, - деди Тэмми Абрахам.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию