Таэквондочиларимиз Жаҳон кубоги финалида!

  • 19 Dec 11:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Olimpics
BEPUL PROPAN

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг жамоавий йўналишда Жаҳон кубоги бошланди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилмоқда. Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Энди юртдошларимиз олтин медал учун Бразилия ва Хитой жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши даянга чиқишади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Турдиев Мирзакул Нурунович
19/12/2023 12:42
Омад.
&
Шуҳрат
19/12/2023 11:06
Барака топишсин. Финалда омад тилаб қоламиз!