ЎзФҲМ: “Пахтакор” футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"

  • 30 октябрь, 00:09
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эксперт ҳакамлар гуруҳи “Пахтакор” – “Бухоро” учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан ўз хулосасини эълон қилди.

Tecno

Учрашувнинг 75-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси рақибга нисбатан қўпол ўйнади. ВАР аралашувидан сўнг бош ҳакам эпизодни қайта кўриб чиқди, бироқ қарорини ўзгартирмай, футболчига фақат сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи бу вазиятда бош ҳакам “Пахтакор” футболчисига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиши лозим бўлганини, унинг қарори нотўғри эканини таъкидлади, - дейилади ЎзФҲМ хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!