
Светлана Кузнецова дугонасининг аламини олишга тайёр
Прага шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирда биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Ушбу босқичда россиялик Светлана Кузнецова ҳамда руминиялик Михаэла Бузарнеску ўзаро рақобатлашди. Мазкур ўйин 6:4, 6:2 ҳисобида Светлана фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа "J&T Banka Prague Open"нинг иккинчи даврасига йўл олган Кузнецова энди швейцариялик Жиль Белен Тайкманнга қарши кортга чиқади.
Фикрлар