Сульшер “Челси”дан футболчи сўради

  • 29 сентябрь, 2020, 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Челси”га ярим ҳимоячи Н'Голо Канте трансфери бўйича сўров юборди.

Tecno

Манчестерликлар бош мураббийи Сульшер анчадан бери Кантенинг мухлиси ҳисобланади ва франциялик футболчи МЮ таркибини сезиларли даражада кучайтира олишига ишонади. Агар Лондон клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга керак бўлмай қолган Канте “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишга рози бўлса, маоши қисқаришини ҳам қабул қилиши керак.

29 ёшли футболчининг бугунги кундаги трансфер суммаси 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Челси” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!