Стерлинг Саудия клубига ўтишни режалаштирмаяпти

  • 2 сентябрь, 23:03
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳужумчи Рахим Стерлинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамаяпти. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.

30 ёшли футболчи "Челси"да қолмоқчи ва у ерда ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош билан энг юқори ҳақ оладиган футболчи ҳисобланади. Стерлингнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси икки мавсумга мўлжалланган.

Аввалроқ матбуот Рахимни "Фулхэм" билан боғлаган эди, аммо трансфер амалга ошмади. Етакчи лигаларда ёзги трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, баъзи мамлакатларда, жумладан Россия ва Саудия Арабистонида ҳали ҳам очиқ.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!