Ламин Ямал: Ҳаммаси ёлғон!
Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич тўртинчи турини Бельгияда ўтказиб, сафардан 3:3 ҳисобидаги дуранг билан қайтган “Барселона” юлдузи Ламин Ямал айрим масалаларга ойдинлик киритди.
18 ёшли футболчи “Брюгге” қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дуранг натижага таъсир ўтказди.
- Жароҳатим борлиги ва шу боис, кайфиятим йўқлиги ҳақида жуда кўп гапиришди. Буларнинг бари ёлғон.
Мен жиддий тарзда шуғулланишга ва ўз даражамда ўйнашга тайёргарлик кўраётган эдим. Шундай қилсам, ўзимни ҳар қачонгидан ҳам яхши ҳис қиламан ва футболдан лаззат оламан, - деди Ламин Ямал.
Оммавий ахборот воситаларида 18 ёшли футболчининг чов қисмидан жароҳат олгани ва бу сурункали ҳолатга келиши мумкинлиги, уни операция қилиш зарурлиги, бу жароҳатдан кейин Ламин Ямал юқори даражада ўйнай олмаслиги эҳтимоли катта экани ҳақида жуда кўп ёзилаётган эди.
Ламин Ямал жорий мавсумда барча турнирларда ўнта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва яна шунча ассист қайд этди.



Фикрлар