Сон, Афиф ва бошқалар! Ўзбекистондан икки нафар футболчи 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди

  • 11 Sep 13:38
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Алиқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди. 

Осиё минтақасида "ЖЧ-2026" саралашидан ўрин олган барча учрашувлар бўлиб ўтди. Таниқли "SofaScore" портали ўз талқинига кўра, 2-тур рамзий жамоасини тузди ва ундан икки нафар ўзбекистонлик футболчи (Шомуродов ва Алиқулов) жой олди. 

Ушбу рамзий жамоадан Сён Хён Мин, Уеда, Акром Афиф ва Суттар каби номлар ҳам ўрин эгаллади. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
11/09/2024 14:06
Ярашиб турибди