"Сўғдиёна" ҳимоячиси легионерга айланиши мумкин
"Сўғдиёна" ҳимоячиси Отабек Аҳадов фаолиятини легионер сифатида давом эттириши мумкин.
"Sports.uz" сайтига маълум бўлишича, футболчига айни пайтда Эрон клубларидан қизиқиш бўлмоқда. У мавсум тугаганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин. Аммо Отабекнинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг сўнггида ўз ниҳоясига етади. Шундай экан, қайсидир клуб 20 ёшли ҳимоячини ўз сафида кўришни истаса, уни сотиб олишига тўғри келади.

Аҳадов аввалроқ эронлик агент Ҳамид Мериҳ билан ишлашни бошлаганди. Бу мавсумда ушбу агент орқали бир қанча футболчилар Эронга йўл олишди. Шунингдек, ўз вақтида Ҳамид Жалолиддин Машариповнинг "Истиқлол"га, Остон Ўруновнинг "Персеполис"га бўлган трансферлари устида ишлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳадов мазкур мавсумда "Сўғдиёна" таркибида 21 та ўйинда майдонга тушган.



Фикрлар