
Собиқ футболчи Роналдуга қайси клубга ўтиш борасида маслаҳат берди
Англиялик собиқ футболчи Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга "Челси"га ўтишни маслаҳат берди.
“Челси”да Роналду кўп югуриши шарт эмас эди. Уларда қанот ҳимоячилари жуда фаол ва кўп ҳолларда тўпни жарима майдончаси ичига узатишади. Роналду — дунёнинг энг яхши якунловчиси. Клуб бундан фойдаланиши мумкин.
Яхши якунловчилар бўлмаса, кўп гол ура олмайсиз. Бу — факт”, - дея Мерсоннинг сўзларини келтиради “Soccer Special”.
Фикрлар