
“Сити”га олис Бразилиядан янги ҳимоячи келади
“Манчестер Сити” таркибига истеъдодли ёш ўйинчиларни жалб этиш амалиётини ёзги трансферлар даврида ҳам давом эттиради.
“Шаҳарликлар” Бразилия чемпионатидан ўнг қанот ҳимоясига Уэслини топган эди. “Фламенго” шарафини ҳимоя қилаётган 21 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга розилик берди.
Coluna do Fla нашрининг ёзишича, Европанинг бир неча клублари назарида турган қанот ҳимоячиси “Манчестер Сити” вариантини танлади.
Жорий мавсумда Уэсли “Фламенго” сафида 21 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, битта гол ва иккита ассист муаллифи ҳам бўлди.
Келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилаётган Уэсли март ойида Бразилия миллий терма жамоасида дебютини ўтказганидан кейин унинг харидорлари янада кўпайгани айтилмоқда.
Фикрлар