“Сити” Ҳусановни ижарага берса ҳам, фақат топ-клубга жўнатади!

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси “Андижон”га бош мураббийлик қилаётган Максим Шацких sports24 сайтига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги энг машҳур ўйинчилари – Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Sports.uz портали ушбу суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

Айни пайтда Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги келажаги кзп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Хосеп Гвардиола февраль ойида “шаҳарликлар”нинг энг зўр ўйинчиси, деб топилган 21 ёшли марказий ҳимоячини март ойининг охиридан бери умуман майдонга туширгани йўқ.

Carpetas Blaugranas нашри журналисти Хуан Арриен яқинда манчестерликлар ўзбекистонлик ҳимоячини “Барселона”га ижарага бериши мумкинлигини, каталонияликлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритишни истаётганини ёзганди.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Декуга Ҳусановнинг ўйини ёқади. Португалиялик мутахассис Абдуқодир “Барселона”нинг ўйин услубига мос тушади ва ўзбек футболчисининг янада ривожланиши учун салоҳияти юқори, деб ҳисобламоқда.

“Барселона” ҳимоя чизиғига Ҳусановдек тезкор, бақувват ва шиддатли ўйнайдиган ижрочи кераклиги айтилмоқда.

Шацкихга берилган илк савол ҳам айнан Абдуқодирнинг “Манчестер Сити”даги мавқеи ҳақида бўлди.

- Максим Александрович, “Манчестер Сити”даги ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “шаҳарликлар” асосий таркибига киритилмаётганига қандай қарайсиз?

- Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Унинг учун ҳали ҳаммаси олдинда.

- Балки “Барселона”га ижара кетар? Бу ҳақда кейинги пайтда Испания ва Британия оммавий ахборот воситалари кўп ёза бошлади...

- Биз клубнинг ичида нималар бўлаётганини аниқ ва тўлиқ билмаймиз. Қўрқинчли жойи йўқ. У ҳали ёш йигит. Ҳаммаси олдинда. Агар уни ижарага беришса ҳам, “Манчестер Сити” ўз ўйинчиларини фақат топ-клубларга жўнатишини алоҳида таъкидлаш керак.

- “Барса” Ҳусанов ўтиши мумкин бўлган клублар рўйхатида бор...

- Ҳа, бу жамоалар орасида “Барса” ҳам бор. Бу жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар бор. Ўша Рональд Араухо аслида яхши ҳимоячи, бироқ деярли ҳар бир учрашувда голга сабаб бўладиган хатога йўл қўяётгани ҳам бор гап.

Ҳусановни бир мавсумга “Барселона”га жўнатса, нима бўлади? Ҳаммани ҳам шу тарзда жазолашса қанийди... (кулади).

- Балки бу Ҳусанов учун “Манчестер Сити”дагидан ҳам яхши бўлар?

- Албатта! Испанияда футбол бошқача, фалсафа ҳам. “Барселона”да энг асосийси – тўпни ҳужум чизиғига етказиб бериш, кейин дам олса ҳам бўлади. Олдинги чизиқдаги жамоадошларинг нимадир ўйлаб топишади барибир.

Англияда эса интенсивлик умуман бошқача, у ерда дамоалар кўпроқ ўйин ҳам ўтказади. Ишонинг, Ҳусановнинг келажагидан умуман хавотирда эмасман.

- Элдор Шомуродов апрелда яна “Рома”нинг жнг яхши футболчиси бўлди. Сиз аввал таъкидлагандек, Клаудио Раньери уни Артём Довбик билан тандемда майдонга туширди...

- Шомуродов захирадан ўйинга қўшилганида кўп гол уради. Нега энди Элдорга Довбик билан бирга ўйнаш имконини бермаслик керак? Ҳаммасини синаб кўриш керак. Синамай туриб, натижани билиб бўлмайди.

Россия Ўзбекистонга қарши ўйинга кучли таркиб танлади!

Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!

Шомуродовнинг сўнгги ўйинини хорижлик экспертлар қандай баҳолади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!